Сиэтлда Трампга қарши норозилик акцияси ўтаётган жойдан унча узоқ бўлмаган ерда содир бўлган отишмада беш киши яраланди. Ҳукумат берган маълумотга кўра, номаълум киши одамларга қарата ўқ узган ва яширинган.

Шаҳар полицияси раҳбари ўринбосари Роберт Мернернинг айтишича, тўрт нафар эркак ва бир нафар аёл Харборвьюдаги тиббиёт марказига етказилган. Шифохонада икки эркак ва аёлнинг аҳволи оғир эканлигини маълум қилишган.

Полиция ходимининг айтишича, отишманинг бўлаётган акцияларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

"Қандайдир жанжал чиққанга ўхшайди. Отган эркак бошида кетмоқчи бўлган, сўнгра ортига қайтиб, одамларга қарата ўқ узган", - деди Мернер.

Сиэтл президентлик сайловида ғалаба қозонган Дональд Трампга қарши норозилик билдирган шаҳарлардан биридир. Бунинг қаторига Аризона, Айова, Колорадо, Массачусетс, Вашингтон штатларидаги шаҳарларни ҳам қўшиш мумкин.