Бугунги кунда 3D-принтернинг қимматлиги сабаб, унинг асосий устунликларини  баҳолашнинг уддасидан ҳамма ҳам чиқавермайди, бироқ хитойлик ишлаб чиқарувчилар ёрдамга келиб, ихчам юз долларлик PocketMaker 3D-принтерини яратишди. Уни истаган жойингизга ўзингиз билан бирга олиб кетишингиз мумкин. Бу ҳақида  indiegogo.com'да хабар берилди

Ускуна томонлари - 8 сантиметр, вазни - 850 грамм, шакли -  тўғри куб. Принтер оқ, пушти, ҳаворанг ва сариқ рангдаги ПЛА ва АБС иплари ёрдамида амалга оширилади. Фойдаланувчи фирма иловасида шахсий 3D-моделини чизиши ёки тайёр макетлар базасидан қўллаши мумкин. У очиқ кодга эга бўлиб, Android, IOS, Windows ва  Mac OS операцион тизимлари учун ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқарувчилар PocketMaker'нинг ҳажмига қарамай, чоп этилган маҳсулот саноат принтеридан қандай чиққан бўлса, шундай бўлишига ваъда беришмоқда. Ягона фарқи, унда катта объектларни яратиб бўлмаслигида.