Женевада Phillips аукцион уйи томонидан ўтказилган савдода янги жаҳон рекорди ўрнатилди.

Кам учрайдиган пўлатдан ясалган Patek Philippe Ref. 1518 соати иккинчи жаҳон уруши даврида чиқарилган бўлиб, аукционда 11 млн долларга сотилди. Бу кимошди савдосида сотилган энг қиммат қўл соати бўлди.

Савдо жараёни ўн уч дақиқа давом этди. Сотиб олган харидорнинг исми номаълум.