Хитой ирсийшунослари катта ёшли инсон генларини модификация қилиш бўйича илк тажриба ўтказишди. Инсон генлари CRISPR/Cas9 технологияси асосида таҳрир қилинган ҳамда ўпка саратонига учраган бемор танасига модификация қилинган Т-лимфоцитлари киритилган. Бу ҳақда Nature журналида эълон қилинган мақолада сўз юритилган.

Бунинг учун дастлаб, Т-лимфоцитлар таркибидаги, ҳужайра иммунитетини сусайтирувчи, шу билан саратон ўсимталарига лимфоцитлар фаоллигини тўхтатиувчи оқсил моддаси олиб ташланган. Айни вақтда, бемор ўзини яхши ҳис қилаётгани хабар қилинмоқда.