Нефть арзонлиги билан боғлиқ узоққа чўзилган давр, эҳтимол, якунловчи босқичда бўлиши мумкин. Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти – ОПЕК бош котиби Муҳаммад Баркиндо Венесуэла президенти Николас Мадуро билан Каракасда ўтказган учрашувида шундай фикрларни билдирди. 

"Президент Мадуро айтганидек, нефть учун 60 йилдаги энг қуйи нархнинг гувоҳи бўлдик, - дея Баркиндо сўзларини келтиради Venezolana de Televisión телеканали. – Бу давр давом этмоқда, аммо биз унинг сўнгги босқичидамиз, эҳтимол". 

Баркиндонинг қайд этишича, нефть қазиб олувчи барча мамлакатлар углеводородлар арзонлашувининг салбий таъсирини ҳис қилишган. У, шунингдек, "нефть бозорини мустаҳкамлаш жараёни"га қўшган ҳиссаси учун Мадурога миннатдорчилик билдирган.