«Арсенал» бош мураббийи Арсен Венгер «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндан нималарни кутаётганини маълум қилди.

«Моуриньо билан қўл бериб кўришаманми? Албатта, мен Англия футболидаги муҳим анъанани ҳурмат қиламан. Ўзимнинг 20 йиллик фаолиятимда мен дунёдаги кўплаб мураббийларни мағлубиятга учратганман. Мен истамасдимки, ўйинни мураббийлар қарама-қаршилиги сифатида кутишни, бу жамоалар қарама-қаршилигидир.

Аудиторияни жанжаллар эмас, балки юқори сифатли ўйин ўзига жалб этади. Бу топ даражадаги ўйин, уни бутун дунё томоша қилади.

Мен Моуриньо билан муносабатларимизга изоҳ беришни истамайман. У ўз жамоаси учун курашади, мен ўз жамоам учун», дея Венгернинг сўзларини келтирган London Evening Standard.