Mercedes-Benz компанияси менежери Матиас Лурснинг айтишича, компания Maybach брендини ривожлантиришнинг турли йўлларини кўриб чиқмоқда. Эҳтимолга кўра, мана шу бренд номи остида йўлтанламас ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Autocar хабар бермоқда.

Янги йўлтанламас Mercedes-Benz GLS базаси асосида қурилади. Аммо ушбу масала бўйича якуний қарорга келинмаган.

Шунингдек, Лурснинг аниқлик киритишича, келажакда Maybach бренди остида электрокарлар ҳам ишлаб чиқарилиши эҳтимолдан йироқ эмас.