«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндан кейин таассуротларини билдириб ўтди.

Манчестердаги «Олд Траффорд» стадионида кечган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

«Бу қониқарли натижа, ахир биз 89-дақиқагача ютқазаётгандик. Икки савияли жамоанинг яхши ташкиллаштирилган ўйинини кузатдик. Биз тўпни ўзимизда сақлаб турдик, лекин секин ҳаракатландик. Иккинчи бўлим бошлангач, 20 дақиқа давомида „МЮ“ бизни босим остида қолдирди ва ўз голини уришга ҳақли бўлди.

Ютқаза туриб, дурангга эришсанг, бундан бахтиёр бўлишинг мумкин. Бугун бизга шиддат етишмади, лекин якунда биз ўйинга қайта олдик», — дея Венгернинг сўзларини келтирган BBC.