Американинг Tesla компанияси Тинч океанида жойлашган Тау оролини дизель генераторларидан қуёш батареяларига ўтказди. Ушбу лойиҳа ҳақида компания блогида батафсил сўз юритилган. 

Хабарларга кўра, Tesla орол ҳудудида 5,3 минг қуёш панелларини ўрнатган ва олинган энергияни сақлайдиган 60та Tesla Powerpack батареяларини жойлаштирган. Бу эса оролнинг электр қувватига бўлган эҳтиёжини «қарийб юз фоиз» қоплайди. 

Барча панелларнинг умумий қуввати 1,4 МВтни ташкил этади. Лойиҳа оролнинг қарийб 600 нафар аҳолисини электр энергияси билан таъминлашга кифоя қилади.