Якунланиб бораётган 25 ноябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

 

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ҳал қилиниши лозим муаммолар ва келгусидаги лойиҳалар ҳақида

Фото: УзЛиДеП

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашди

>>> Батафсил

 

Тошкентда Ислом Каримовга ҳайкал қўйилади

Фото: «Жаҳон» АА

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш учун мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрида унинг номидаги майдон барпо этилиши бўйича ташаббуслар билдирилмоқда.

>>> Батафсил

 

GM Uzbekistan бош директори вазифасини вақтинча бажарувчининг ваколати узайтирилди

Фото: Reuters

GM Uzbekistan АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари йиғилиши компания Бош директори вазифасини вақтинча бажарувчининг ваколатларини узайтирди.

>>> Батафсил

 

ЕХҲТ миссияси Ўзбекистонда сайловолди кампанияси вақтида дебатлар ўтказилмаётганига эътибор қаратди

Фото: «112.ua»

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ДИИҲБ) 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси 24 ноябрь куни эълон қилинган оралиқ ҳисоботида номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлар ўтказишдаги фаоллигини қайд этган.

>>> Батафсил

 

Жаҳон банки: Ўзбекистон ЯИМ 2017 йилда 7,4 фоизни ташкил этади

Фото: © AP

Жаҳон банки прогнозига кўра, Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулоти 2017 йилда 7,4 фоизга ўсади. Бу ҳақда ЖБнинг Европа ва Марказий Осиё минтақасига оид йиллик ҳисоботида эълон қилинган. 

>>> Батафсил

 

Тошкентда 1 миллиард доллар эвазига бизнес маркази қурилади

Фото: Meros.uz

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашди.

>>> Батафсил

 

Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб электричка ҳаракати йўлга қўйилади

Фото: Kun.uz

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 24 ноябрь куни Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашди.

>>> Батафсил

 

Дубайда ўзбекистонлик суд қилинмоқда

Дубай жиноят ишлари судида ҳеч қаерда ишламайдиган, Дубайда ноқонуний яшаётган Ўзбекистон фуқароси иши кўрилмоқда.

>>> Батафсил

 

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегаралари демаркация масаласини муҳокама қилди

Фото: Sputnik

Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

>>> Батафсил

 

Ўзбекистон дори-дармон харид қилиш борасида Россияга мурожаат қилди

Фото:Getty images

Ўзбекистон Россиядан дори-дармон етказишда кўмак сўради. Ўзбекистон асосий дори-дармонларга эҳтиёж сезмоқда, бироқ валюта курсидаги муаммолар сабабли Россия фармацевтик компаниялари Ўзбекистон бозорини эгаллашга ҳозирча тайёрмаслар, деб айтмоқдалар мутахассислар. 

>>> Батафсил

 

Исломда эр-хотиннинг бир-бирига нисбатан ҳуқуқ ва бурчлари

Фото: islam-today.ru

Динимиз Ислом таълимотида оилавий ҳаёт муқаддас нарса ҳисобланади. Чунки, оила жамият биносининг ғишти, бир бўлагидир.

>>> Батафсил

 

Януковичнинг сўроқ қилиниши бошқа кунга қолдирилди

Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович сўроқ қилиниши керак бўлган Киевнинг Святошин туман суди йиғилиши 28 ноябрга кўчирилди.

>>> Батафсил

 

Минсклик киши машинасига зиён етказаётган "зўравон"ни аниқлаш учун бир ой ўз автомобилида ухлади

Минсклик автомобиль эгаси жиддий муаммога дуч келди - номаълум инсон мунтазам равишда унинг автомобилини тирнаб, зиён етказиб келган.

>>> Батафсил

 

Назарбоев Остона шаҳри номини ўзгартириш ғоясига ўз муносабатини билдирди

Фото: AkordaPress

Қозоғистон президенти “Россия 24” телеканалига интервью бериб, мамлакатнинг саноат-инновацион ривожи салмоғи, давлатнинг иқтисодиётдаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтди.

>>> Батафсил

 

АҚШда машҳур “Қора жума” васвасаси бошланди

Фото: © Flickr

Бугун, 25 ноябрь куни АҚШда “Қора жума” бошланди. Бу йирик ритейлерлар иштирок этувчи ва ҳар йилги жуда катта чегирмалар берилган савдо қилишдир.

>>> Батафсил

 

Уч араб болакай мушукнинг кетидан қувиб ажалга юз тутди

Фото: gulfnews.com

Ҳесса, Муҳаммад, эгизаклар Султон ва Халифа - уларнинг ҳаммаси 4 ёшда бўлиб, болакайларнинг айни ўйнаб-куладиган, ҳаётдан завқланиб яшайдиган пайти эди. 

>>> Батафсил

 

ЕИдаги ўртача умр кўриш давомийлиги тарихда биринчи бор рекорд ёшга етди

Фото: © AFP

ЕИда ўртача умр кўриш давомийлиги илк бора 80 йилдан ошди. Бу ҳақда Европа комиссияси ва иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш Ташкилоти ҳисоботида маълум қилинган.

>>> Батафсил

 

Юз ёшга кирган британиялик эгизаклар узоқ умр кўриш сирларини ошкор қилишди

Фото: Twitter .com/@DailyMirror

Британиянинг Сторпорт-он-Северн шаҳридаги эгизаклар ўзларининг юз ёшини нишонлашди ҳамда узоқ умр кўриш сирлари билан бўлишишди.

>>> Батафсил

 

Хитойдаги кучли зилзила Ўзбекистонда сезилди

Бугун, Тошкент шаҳри аҳолиси маҳаллий вақт билан соат 19:20да зилзила кучини сезишди.

>>> Батафсил

 

Chevrolet Россияга Lada Vesta “қотили”ни олиб келди

 

Россия автомобиль бозорида Ravon R4 седанининг савдоси бошланди. У россияликларга яхшитаниш бўлган Chevrolet Cobalt моделининг қайта ишланган намунаси бўлиб, GM Uzbekistan компанияси томонидан Ўзбекистоннинг Асака шаҳридаги заводида ишлаб чиқилади.

>>> Батафсил