McLaren Automotive компанияси 570S суперкарига Track Pack номли янги спорт-пакет тайёрлади. Уни Буюк Британияда 16,5 минг фунт стерлинг эвазига буюрма қилиш мумкин. Бошланғич Ford Focus ҳам деярли шундай нархда бўлса (16 минг 445 фунт), Volkswagen Golf учун бир неча минг фунт кўпроқ тўлаш талаб этилади.

Янги пакетга эга суперкар 25 килограмм оғирроқ бўлиб, бу янги карбон каркаслари билан жиҳозланган спорт ўриндиқлари ва ўта енгил ғилдирак дисклари, шунингдек барча чарм қопламаларининг алькантарга алмаштирилиши (ўриндиқлар, олдинги панель ва руль) эвазига амалга ошди.

Track Pack автомобилидаги антиқанотлар 12 миллиметр юқорироққа ҳаракатланиши мумкин. Бу соатига 240 километр тезликда қўшимча 29 килограмм ушлаб турувчи кучни тақдим этади.

Шунингдек, купе телеметрия ёзув тизими билан жиҳозланади. У ҳар бир айлана ва алоҳида секторларни босиб ўтиш вақти, тезлик графикаси ва барча керакли таҳлилий маълумотларни бериш имконига эга.

Фото: Motor.ru
Фото: Motor.ru
Фото: Motor.ru