Британиянинг энг кекса кишиси ҳаётдан кўз юмди

Жамият 01 Декабрь 2016 3472
Фото: The Guardian

Дербишир графлигида Буюк Британиянинг энг кекса ёшли кишиси Жон Мэнсфильд вафот этди, деб ёзмоқда The Guardian.

Таъкидланишича, 108 ёшли Жон Мэнсфильд  ўзининг навбатдаги туғилган кунига атиги 16 кун қолганида ҳаётдан кўз юмган.

Нашр маълумотларига кўра, Жоннинг олти фарзанди, 10 набираси ва 15 эвараси бор.

Аввалроқ, дунёнинг энг кекса кишиси италиялик Эмма Морано 117 ёшга киргани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар