Хитойдаги Коммунистик партия элитасининг автоулови ҳисобланадиган Hongqi L5 машинаси ҳақида интернетда янги тафсилотлар пайдо бўлди. Бу машина баъзи ўзгартиришлар билан 2017 йил апрелида эркин савдога чиқарилади.  

Автоулов 381 от кучига эга битурбирланган 4 литрли, 8 цилиндрли двигатель, 8 поғонали автомат узатмалар қутиси билан жиҳозланади. 

Айни вақтда седан 12 цилиндрли, 6 литрли, 408 от кучига эга двигатель билан ишлаб чиқарилади. Машина тўлиқ привод билан жиҳозланган.  

Hongqi L5’нинг узунлиги 5555 мм ни, эни 2018 мм ни, баландлиги 1578 мм ни, ғилдираклар базаси 3435 мм ни, оғирлиги 3,1 тоннани ташкил қилади. 

Хитой нашрларининг маълум қилишича, ушбу машина 2017 йил апрелида бозорга 4 млн юань (581000 доллар) нархи билан сотувга чиқарилади.

Янги машина жуда бўлмаса маҳаллий бозорда оммалашиши айтилмоқда, чунки бундай тоифадаги хорижий моделлар учун олиб кириш божлари уларни жуда қиммат қилади. 

Hongqi L5 исталган одам сотиб олиши мумкин бўлган автомобиль сифатида режалаштирилганди. Икки йил аввал бундай машинадан биттасини хитойлик тадбиркор сотиб олган. Машина қимматлиги сабаб оммавий тарзда сотилмаган.

Hongqi L5 негизида яратилган кабриолет Беларусдаги Ғалаба парадида бош автомобиль ҳисобланади, у «Чайка» ГАЗ-1405 ўрнини эгаллаган. Бу автомобилдан бир нечтаси Хитой мудофаа вазирлиги билан ҳамкорлик доирасида Беларусь мудофаа вазирлигига совға қилинган.