«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсиял клубни тарк этиши мумкин.

Tribuna.uz хабарига кўра, манкунианликлар раҳбарияти «Реал»дан Хамес Родригесни олиш учун ушбу футболчисини сотмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли француз футболчи «Қизил иблислар» жамоаси сафига 2015 йил ёзида «Монако» сафидан келиб қўшилганди. Монегасклар уни сотиш орқали 50 миллион еврога эга бўлган.