Ўзбекистон Республикаси Олий судида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Олий суд судьялари ва ходимлари, Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда мустақиллик йилларида Ўзбекистонда фаолият юритувчи судья ва суд ходимларининг 123 нафари давлатнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланган бўлса, шундан 17 нафар судья "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист" фахрий унвонига сазовор бўлгани айтиб ўтилди.

Мустақилликнинг 25 йиллиги арафасида ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва миллий қонунчи¬ликни такомиллаштиришга, фуқароларнинг қонуний манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга, жамиятда ҳуқуқий маданиятни ошириш ва юқори малакали юридик кадрларни тайёрлашга қўшган катта ҳиссаси учун бир гуруҳ судьялар давлатнинг юксак мукофотлари билан тақдирланишди.

Тадбирда ушбу мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Дилшодабону Аввалбоева,
Журналист