Reddit фойдаланувчилари ҳар куни Photoshop Battles жамиятида фотожаблар яратиш борасида тажриба оширишади. Ижод учун сиёсатчилар, спортчилар, актёрлар суратлари ва ижтимоий тармоқларда вирус каби кенг тарқалган суратлар олинади. TJ нашри поёнига етаётган йилнинг энг машҳур фотожабларини ёдга олди. 

Одамлар

Технологик стартап стажёри иш жойида ухлаб қолди, буни кўрган ҳамкасблари у билан биргаликда суратга тушишди. Reddit'да чоп этилгандан кейин фойдаланувчилар сурат  муаллифини "Тахтлар ўйини" персонажига айлантиришди ва ўнлаб бошқа фотожабларни яратишди. 

2013 йилда Челябинск опера ва балет театри артистлари махсус фотокўргазма учун йўл патруль хизмати ходимларининг кийимида суратга тушишди. Вақт ўтгани сари суратни янгиликларда ҳам қўллай бошлашди. 2016 йилда сурат фотожаблар учун асос бўлиб хизмат қилди. 

Март ойининг бошида америкалик Шон Каннингем ўғлини бейсбол таёғи зарбидан қутқариб қолди. Янгиликлар сайтлари ва телевидение ушбу суратга эътибор қаратди. Суратдаги бошқа бир киши эса фотожабларнинг бош қаҳрамонига айланди. 

Reddit фойдаланувчилари ёш жуфтликнинг муваффақиятсиз суратига диққатни қаратишди. Сурат Миннесота штатида олинган. Оригинал сурат остида бир неча кун ичида мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилди, ушбу сурат бўйича эса ўнлаб фотожаблар яратилди. Кейинроқ ОАВда берилган интервьюда суратдаги йигит учрашувдан эмас, музқаймоқ сотиб олиш учун пули қолмаганидан хафа бўлганлигини маълум қилди. 

Декабрь ойи бошларида шкафнинг мустаҳкамлигини намойиш этиб, унинг ичига жойлашиб олган кишининг сурати вирус каби тарқалди. Reddit фойдаланувчилари қаҳрамонни микротўлқинли печь, музлатгич ва Дональд Трампнинг бошига "кўчириб ўтказишди". 

 

Сиёсатчилар

Август ойида Berlingske Дания бош вазирининг матбуот конференцияси пайтидаги ажойиб суратини чоп этди. Reddit фойдаланувчилари ундан кўплаб фотожаблар ва гифлар яратишди. 

Facebook АҚШ президентлик сайловларини 2016 йилнинг энг кўп муҳокама қилинган мавзуси дея эътироф этди. Сайлов олди кампанияларида олинган суратларларнинг кўпи фотожаблар ва мемлар яратишга асос бўлди. 

Демократи партия съездида Барак Обама Ҳиллари Клинтонни қучоқлаб тушган сурати энг кўп оммалашди.

АҚШдаги президентлик сайловларига саноқли кунлар қолганда Time журнали навбатдаги муқовасида икки номзоднинг суратини "Оз қолди" ёзуви билан чоп этди. Таҳрирнинг оддийлиги туфайли журнал муқоваси кўплаб ҳазил-мутойибаларга сабаб бўлди. 

 

Олимпиада

Жорий йилнинг августида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари тарихдаги энг зиддиятли ўйинлар сифатида эътироф этилди: тадбирнинг бошланиши Бразилиядаги инқироз билан бир вақтга тўғри келди. Бундан ташқари, баъзи россиялик спортчилар Олимпиададан четлатилди. 

Сузиш бўйича Олимпия чемпиони 23 ёшли Майкл Фелпс ўз рақибидан норози бўлиб қараб турибди.

Швеция қироли Карл Густав фотожаблар бўйича чемпион бўлди. Унинг Олимпиададаги сурати икки марта фотожаблар нишони остида қолди. 

 

Фильмлар

"Юлдузлар жанги" оригинал трилогиясидаги Люк Скайуокер роли ижрочиси Марк Хэмилл ўзининг твиттерида киносаганинг еттинчи эпизодида бош ролни ўйнаган актриса Дейзи Ридли билан тушган суратини тақдим этди. Бир неча соат ўтгач, сурат ҳазиллар, интернет-комикслар ва фотожаблар мавзусига айланди. 

Ноябрь охирида 20th Century Fox компанияси "Бегона: Аҳд" фильмининг биринчи постерини намойиш этди. Reddit ва Twitter фойдаланувчилари афиша дизайнини ўзгартириб, ўз вариантларини тақдим этишди. 

Apple компаниясининг янги маҳсулотлари анонсидан кейин ижтимоий тармоқларда "олма" техникасига бағишланган кўплаб янгиликлар, фикр-мулоҳазалар пайдо бўлмоқда. Октябрь ойида Apple янги MacBook Pro'ни намойиш қилди, унда одатий F1-F12 тугмалари ўрнига тачбар ўрнатилган. 

Кўплаб фотожабларда фойдаланувчилар сенсор панелни қўллашга доир вариантларни тақдим этишди. 
 
TJ рейтингида етакчиликни Milk-chan лақабли мушук акс эттирилган фотожаб қўлга киритди.