Энг ғаройиб сайёралар рўйхати - жавоҳирли ёмғирлар ва лавали океанлар 

Жаҳон 14 Декабрь 2016 7987

Коинот сирларга тўла. Яқинда астрономлар бир сайёрани кашф қилишди - унда самодан қимматбаҳо тошлар ёғилади. Тасаввур қилиб кўринг-а, бу сайёрада ёқут ва сапфир кристалли ёмғир ёғади. РИА "Новости" таҳририяти энг ғаройиб сайёралар рўйхатини тақдим этди

1. Шиша ёмғирлар сайёраси

HD189733b сайёраси космосдан олинган суратларда Ерга ўхшаб кетади, бироқ аслида у ердаги шароитлар ҳавас қилгулик эмас - гап шундаки, ушбу сайёрада шиша ёмғирлар ёғади. Унинг кобальтсимон ранги катта миқдордаги кремний заррачалари натижасидир. Энг юқори ҳароратлар уларни шишага айлантиради. Шиша ёмғирлар тезлиги соатига 6500 километрга етиши мумкин. Бундан ташқари, HD 189733b "товушдан тезкор" ҳисобланади - унинг атмосферасида соатига 8700 километр эсадиган жуда кучли шамоллар ҳукмрон. 

2. Олмос сайёра

PSR J1719−1438 b пульсар сайёра кислород ва кристалл углероддан иборат. Олимларнинг фикрича, углерод ва олмос сайёрада улкан босимни ҳосил қилган. Астрономларнинг тахминига кўра, қачонлардир ушбу осмон жисми юлдуз бўлган, бироқ унинг массаси катта қисмини миллисонияли пульсар "тортиб кетган". Сайёра Ердан 4 минг ёруғлик йилгача узоқлашган. 

3. Жавоҳирли ёмғир

HAT-P-7 b (Kepler-2b) экзосайёрасида ёқут ва сапфир "томчили" ёмғирлар ёғади. Олимларнинг тахминича, сайёрадаги булутлар корунддан (ёқут, сапфир ва бошқа қимматбаҳо тошлар асосини ташкил қилувчи минерал) иборат. Сайёра типик "қайноқ юпитер" - ёритгичга жуда яқин айланувчи газ гиганти ҳисобланади. Kepler-2b атмосфераси ҳарорати "қуёшли" томонда Цельсий бўйича 2500 даражадан ошади, "тунги" томонда эса - тахминан 1300 даража. 

4. Вулқонли даҳшат

COROT-7 b экзосайёрасининг ўзига хослиги шундаки, сатҳининг ёруғ томонида улкан қайнаб турган лава океани жойлашган. У ернинг ҳарорати +2500-2600 даражани ташкил қилади. Қоронғу томонда тошли ёмғир ёғади, зеро COROT-7 b атмосфераси асосан буғланган жинслардан иборат. Сайёра Яккашох юлдуз туркумида жойлашган ва у тахминларга кўра, Сатурн ҳажмидаги газ гигантининг қолдиғидир. 

5. Энг кўҳна

Чаён юлдузлар туркумидаги PSR B1620−26 b (Мафусаил) экзосайёраси Коинотдаги энг қадимий сайёраларидан бири ҳисобланади. Олимларнинг тахминича, унинг ёши 12,7 миллиард йил атрофида. Самовий жисм Ердан 12400 ёруғлик йили масофасида жойлашган. 

6. Тундан-да қора

TrES-2b ҳозирга қадар маълум бўлган сайёралар орасида энг қоронғуси ҳисобланади. У юлдуздан тушувчи ёруғликнинг атиги бир фоизинигина акс эттиради. Шу тариқа, у кўмир, қора акрил бўёқ ва қурумдан-да қорадир. Сайёра спектрал тоифага мансуб G0V GSC 03549-02811 юлдузи атрофида айланувчи қора газ гиганти ҳисобланади ва у Ердан 750 ёруғлик йили масофасида жойлашган.  

7. Икки қуёш сайёраси

Kepler-16 b сайёрасининг ўзига хослиги шундаки, у "Юлдузлар жанги"даги Татуин сайёраси каби бирйўла икки юлдуз атрофида айланади. Kepler-16 иккиламчи юлдузининг ўзи эса Оққуш юлдузлар туркумида, Қуёшдан 200 ёруғлик йили масофасида жойлашган. 

8. "Саурон кўзи" орасидан ўтувчи сайёра

Фомальгаут b (ёки Дагон) экзосайёраси атрофидаги космик чиқиндилар билан бирга гигант газга жуда ҳам ўхшаб кетувчи тизимда жойлашган. Сайёранинг айланиш даври, баъзи тахминларга кўра - 872, бошқа бир тахминларга кўра эса - 1700 йилни ташкил қилади. Олимлар тизимдан яна икки сайёра - Фомальгаут с ва Фомальгаут d бўлиши мумкинлигини маълум қилишган.

9. Вақтни кузатмайдиганлар сайёраси

Қуёш тизимининг митти L91 сайёрасида бир йил - рекорд даражадаги 20 000 йил давом этади. Бунга унинг Қуёшдан узоқлиги сабабдир. Самовий жисм гравитацион таъсирлар натижасида Қуёшдан улкан масофа нарига - икки минг астрономик бирликка "улоқтирилган", кейин эса тортишиш кучи таъсирида аста-секин ёритувчига қайтаётган  бўлиши тахмин қилинмоқда. Сайёра Койпер чизиғида олимлар томонидан аниқланди. У Қуёш тизимининг "қурилиш материаллари чиқиндилари"дан иборат.

10. Энг узоқ ва энг совуқ 

Чаён юлдузлар туркумидаги OGLE-2005-BLG-390L b экзосайёраси биз билган сайёраларнинг энг узоғи ва энг совуғидир. Унинг сатҳидаги ҳарорат - 220 даражага тенг. OGLE-2005-BLG-390L b вазни 5,5 Ер массасини ташкил қилади. У биздан 28 минг ёруғлик йили масофасида жойлашган. 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар