Исроил мухолифати етакчиси, "Сионистик лагер" блокини бошқарувчи Исаак Герцог Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни истеъфога кетишга чақирди.

Унинг айтишича, Нетаньяхунинг АҚШ раҳбарияти билан 8 йиллик тинимсиз ихтилофлари 23 декабрда юз берган натижага, яъни БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан Исроилга Фаластин ҳудудида турар жойлар қуришни тақиқловчи резолюциянинг қабул қилинишига олиб келди.

Герцог фикрича, Нетаньяху сиёсати ва муваффақиятсизликлари Исроил учун хавфлидир. Унинг таъкидлашича, у охирги йиллар ва ойлар Нетаньяху ўзининг ташқи сиёсати билан Исроилни "коллапс"га олиб келишидан огоҳлантирган.

"Агар Нетаньяхуда заррача масъулият қолган бўлса, у давлат ишларини бошқа бошқара олмаслигини англаши лозим", деб ёзди Герцог фейсбукда.