Хитойда Мао Цзэдуннинг 123 йиллиги нишонланмоқда

Жамият 26 Декабрь 2016 5353
Фото: ria.ru

Хитойда, мамлакатдаги "маданий инқилоб" даврида Мао Цзэдун шарафига барпо этилган 180 га яқин ёдгорлик аниқланди. Бу ёдгорликлар Хитой Коммунистик партияси доҳийсининг таваллудига 123 йил бўлиши муносабати билан ҳисоблаб чиқилган, деб ёзмоқда Global Times нашри.

26 декабрда Мао Цзэдун таваллудига 123 йил тўлади. Мамлакатнинг кўплаб фуқаролари унинг хотирасини ёдга олиш учун ёдгорликларни зиёрат қилади. Уларнинг аксарияти кекса ёшли кишилардир. Маҳаллий ОАВ ёзишича, шу муносабат билан ўн минглаб хитойликлар Маонинг ватани –Хунань вилоятидаги Шаошань қишлоғига йўл олишган. 

1967 йили Цинхуа университетидаги хунвейбинлар Мао Цзэдунга улкан ҳайкал ўрнатишган, шундан сўнг, мамлакат бўйлаб оммавий равишда Мао ҳайкалларини ишлаб чиқариш бошланган эди. Ўша вақтда бу борада махсус стантдарт жорий қилинган бўлиб, ҳайкал баландлиги 7,1 метрни (Хитой компартияси ташкил этилган сана – 1921 йил 1 июль), умумий баланлиги 12,26 метрни (Мао туғилган ой ва кун) ташкил этиши ҳамда ўнг қўлини кўтариб турган ёки икки қўлига ортида бўлган шаклда акс эттирилиши лозим эди. 

Бу талваса 1969 йил июнь ойида барҳам топа бошлади. Ўшанда, Моа образини кўкларга кўтаришга барҳам бериш кўрсатмаси берилган эди, деб ёзади Global Times. Ўша вақтдаги ҳисоб-китобларга кўра, 1967-1969 йилларда Хитой бўйлаб 2 мингдан ортиқ Мао Цзэдун ҳайкали ўрнатилган. 

1980 йилда Хитой раҳбарияти шахсга сиғиниш бўйича кўрсатмани эълон қилди. Шундан бери, кўплаб ёдгорликлар олиб ташланди, шу жумладан, Цинхуа Университети кампусидаги ҳам. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бугунги кунда Хитойда Мао Цзэдунга бағишлаб ўрнатилган 180та ёдгорлик сақланиб қолган. Уларнинг айримлари маданий ёдгорлик сифатида эътироф этилган. 

1993 йили доҳий таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан мамлакатда яна Мао ҳайкалчилиги авж ола бошлади. Аммо, энди бу ҳайкаллар пул топиш манбасига айланган эди. Нашрнинг ёзишича, Мао ҳайкалларига муносабатнинг ўзгаришидан ҳам Хитой жамиятидаги жараёнларни билиб олса бўлади. 

2008 йилда Чунцин Тиббиёт университетида Маонинг 37,4 метрлик 46 тонна келадиган улкан ҳайкали ўрнатилди, деб ёзади газета. Айрим маълумотларга кўра, бу Хитойдаги энг йирик ёдгорлик бўлиб, унинг қиймати 5 миллион юань (720 минг доллар)га баҳоланган.

Шунга қарамай, ҳозирги вақтда Мао ҳайкаллари Хитойнинг атиги бир нечта университетларида сақланиб қолган. Бироқ, унинг таълимотлари Хитой ўқув юртларида мажбурий фанлар ҳисобланади. 

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафта ичида: янгиланаётган давлат ташкилотлари, қарорлар ижроси, жойлардаги муаммолар ечими
20:31 / 19.02.2017 13698 Ўзбекистон
Жалақудуқ томонларда: лойли йўллар, анқонинг уруғидек газ баллонлар ва умиди сўнмаган одамлар
20:50 / 18.02.2017 44048 Жамият
«Барселона» тарихда илк бор таркибда атиги бир испаниялик билан майдонга чиқди
10:59 73 Спорт
Трамп Швециядаги муаммолар ҳақидаги сўзларига тушунтириш берди
10:53 213 Жаҳон
Видео: Моуриньо ўз жамоасига урилган голдан ҳайратга тушди
10:42 970 Спорт
Авиация тарихини ўзгартирган 10 ҳалокат
10:29 2030 Lifestyle
Хитой қуввати 1 эксафлопс бўлган компьютерни қачон ишлаб чиқиши маълум бўлди
«Барселона» президенти Луис Энрике билан шартнома ҳақида гапирди
10:22 785 Спорт
Мўсул ғарбига ҳужумнинг биринчи кунида ИШИДнинг 79 нафар жангариси ўлдирилди
09:57 1814 Жаҳон
Хитой 2017 йилда темир йўл лойиҳаларига 116 млрд доллар сарфлайди
Кўпроқ янгиликлар