Россия НАТО билан алоқаларни тикламоқчи

Жаҳон 26 Декабрь 2016 6663
Фото:Getty images

Россиянинг НАТОдаги доимий вакили Александр Грушко Брюссель билан видеокўприк орқали мулоқотда Москва НАТО билан ҳарбий алоқаларни тиклашга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Биз агар НАТО давлатлари ҳарбий соҳадаги тарангликни камайтиришдан ҳақиқатан ҳам манфаатдор бўлсалар, унда бунга эришишдаги вазифалардан бири ҳарбийлар линияси бўйича нормал алоқаларни тиклаш бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз. Россия бунга тайёр, Россия-НАТО кенгашининг аввалги йиғилишида ҳам ҳарбийларимиз бир қатор таклифларни баён қилгандилар", деб айтди дипломат.

Грушко АҚШ ва Польша томонидан Шарқий Европага қанотли ракеталарнинг етказиб берилиши ҳақидаги келишув Европа хавфсизлигига энг салбий таъсир кўрсатишини қўшимча қилди.

 

Кўпроқ янгиликлар