Ҳиндистонлик камбағал аёл бир зумда миллиардерга айланди

Жамият 28 Декабрь 2016 24585
Фото:Getty images

Ҳиндистоннинг Мератх шаҳрида яшовчи аёл мамлакат бош вазири Нарендра Модидан хатолик туфайли унинг банк ҳисоб рақамида пайдо бўлган миллиард рупий билан нима қилишда маслаҳат беришни сўради. Бу ҳақда The Financial Express нашри хабар бермоқда

Шитал Ядав исмли бу аёл фабрикада қадоқлаш бўлимида ишлаб, ойига 5 минг рупий маош олади. 18 декабрда у банк картасидан пул ечаётганда ўз ҳисоб рақамида миллиард рупий борлигини аниқлаган. Аёл ўз кўзларига ишонмай, банкоматга навбатда турган қўшнисидан улкан сонни (999999394) ўқиб беришни сўраган. Қўшниси унинг картасида миллиард рупий борлигини тасдиқлаган. Аёл банк картасини бошқа банкоматга тиққанда ҳам у аввалги суммани кўрсатган.

Аёл банкка мурожааат қилган. Икки кун давомида унинг шикоятини қабул қилишдан бош тортишган. Сўнгра аёлга айни вақтда йўқ бўлган бошқарувчи билан учрашиш учун бир кундан кейин киришни айтишган. У банкка яна келганда банк ходимлари унга яна бошқа бир баҳона қилишган.

Шундан кейин Ядав эри билан Ҳиндистон бош вазирига хат ёзишга қарор қилган. Уларнинг айтишича, бундай катта сумма уларга тегишли бўлиши мумкин эмас. 50 минг рупийдан кўп сақлаб бўлмайдиган ҳисоб рақамда миллиард рупий пайдо бўлгани ҳам хатолик бўлганидан дарак беради. Аёл Модидан буни ҳал қилиб беришни илтимос қилган.

 

Кун янгиликлари
Саховат қилишга имкони бўлиб, қилмаган одамни Аллоҳ маломат қилади
21:39 / 25.06.2017 19870 Жамият
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
Туркия исломни таҳқирловчи видеоўйинлар сотувини тақиқламоқчи
19:01 29 Жаҳон
Ноқонуний интернет: турли мамлакатлар қандай хизматлар блокланган
«Бир қурилма»: iPhone яратилишининг номаълум тарихи ҳақидаги китобдан парчалар
Божхонада 5,3 килограмм оғирликдаги кумуш тақинчоқлар тўхтатиб қолинди
18:38 425 Жамият
Анталияда Ўзбекистон капитали иштирокида қарийб 30 та компания фаолият кўрсатмоқда
Бухорода «одамфуруш» аёл қўлга олинди
18:34 1107 Жамият
КХДР 2018 йилги Олимпиадани Жанубий Корея билан бирга қабул қилишдан бош тортди
18:25 636 Спорт
Божхона тўғрисидаги қонунчиликда нима ўзгаради?
Кўпроқ янгиликлар