Бельгия ҳукумати 2016 йилда бошпана сўраган 14 мингдан ортиқ кишига қочқинлик мақомини берди, деб хабар қилди Echo газетаси қочқинлик ишлари бўйича бош комиссарлик маълумотларига асосан.

Бельгияда 2015 йилда қочқинлик мақоми деярли 11 минг кишига берилганди. Бу эса якунига етиб бораётган йил кўрсаткичидан 33 фоизга камроқдир.

Эслатиб ўтамиз, Европа Иккинчи жаҳон урушидан сўнг энг мураккаб муҳожирлик инқирозини ўз бошидан ўтказмоқда. Бу биринчи навбатда Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларидаги қуролли тўқнашувлар ҳамда иқтисодий муаммолар билан боғлиқ. Frontex агентлиги маълумотларига кўра, Европа Иттифоқига 2015 йилда 1,8 миллион муҳожир келган.