Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўған телефон орқали мулоқотда Сурияда ярашув тартибини ИШИД жангариларига татбиқ этмасликка келишиб олдилар, деб маълум қилинди Кремлнинг расмий сайтида.
    
"Етакчилар аксилтеррорчилик йўналишида ўзаро ҳаракатларни янада мустаҳкамлаш фикрини билдирдилар, жумладан ярашув террорчилик гуруҳларига, авваламбор ИШИДга татбиқ этилмаслигини таъкидлаб ўтдилар", дейилган хабарда. 

Томонлар Сурия ҳукумати ва ўртамиёна мухолифат ўртасидаги келишувларга эришилганидан қониқиш билдирдилар. Бу келишувларга Россия ва Туркия воситачилигида эришилган.