Хитой 2017 йилда тахминан 30 космик парвозни амалга оширишни режалаштирмоқда, бу сўнгги бир неча ўн йилларда ўз космик дастурини фаол ривожлантираётган мамлакат учун янги рекорд натижа ҳисобланади. "Чжунго синьвэньван" портали Хитой аэрокосмик илми ва техникаси корпорацияси (CASC) хабарига асосланиб, ана шундай маълумотлар билан бўлишди.

CASC статистикасига кўра, 2016 йилда Хитой 22 марта турли космик парвозларни амалга оширди ҳамда биринчи марта янги авлод ракета-ташувчилари "Чанчжэн-5" ва "Чанчжэн-7"ни ишга туширди. 

"2017 йил "Чанчжэн-5" ракета-ташувчиси синовида катта аҳамиятга эга бўлади", - деди "Чанчжэн-5" дастури раҳбари Ван Юйшуо. 

Унинг сўзларига кўра, мазкур ракета-ташувчи "Чанъэ-5" қурилмасини космосга олиб чиқади ва Ой сатҳига қўнади, кейин эса ой жинслари намуналари билан Ерга қайтади. 

Шунингдек 2017 йилнинг биринчи ярмида "Чанчжэн-7" ракета-ташувчиси ёрдамида Хитойнинг биринчи юк кемаси "Тяньчжоу-1"ни орбитада жойлашган "Тяньгун-2" космик лабараторияси билан боғланиш учун ишга тушириш режалаштирилган.