Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига янги раҳбар бўлган Абдусалом Азизовга биринчи ўринбосар тайинланган.

Вазирлик сайтида маълум қилинишича, шу вақтгача Президент давлат маслаҳатчиси сифатида ишлаб келган Назармуҳаммедов Даврон Обидович энди Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.

Вазирнинг бошқа ўринбосарлари сифатида Нурматов Сайфулло Очилович, Шодиев Абдукарим Абдураҳмонович, Нишонбаев Саидкарим Абдуҳокимович ва Мирзаев Алишер Шойимович номлари келтирилган. Ўринбосарлардан бири ўрни бўш турибди. Турсунов Ёрқин Эргашевич ўрнига янги ўринбосар ҳозирча тайинланмаган.

Эслатиб ўтамиз, 3 январь куни 2013 йилдан буён Ўзбекистон ИИВни бошқариб келган Адҳамжон Аҳмадбоев ўз лавозимини тарк этиб, ҳуқуқ-тартибот органлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси лавозимига ўтказилгани ҳақида хабар қилинганди.