Қозоғистон давлат котибининг совғалари савдога қўйилди

Жамият 05 Январь 2017 6651
Фото: Tengrinews.kz

Қозоғистон давлат котиби Гулшарой Абдихаликовага тегишли икки совға gosreestr.kz (давлат мулки реестри) электрон савдо майдонида сотувга қўйилди. Бу ҳақида Tengrinews.kz нашри хабар берди. 

Маълум бўлишича, 2016 йилнинг декабрида Қозоғистон давлат котибига Африка делегацияси томонидан совғалар (фотосурат ва вино) топширилган. Шундан кейин бу совғалар Қозоғистон Республикаси Давлат мол-мулк ва приватизация қўмитаси қошидаги махсус фондга йўлланган. Мансабдор шахслар томонидан хизмат вақтида олинган совғалар айнан шу фондга топширилади. 

Гулшара Абдихаликовага берилган совғалар дастлаб давлат органларига таклиф этилади. Давлат органларининг ҳеч бири бу совғаларга қизиқиш билдирмаган тақдирда, улар gosreestr.kz сайтидаги электрон савдо майдонида сотувга қўйилади. Совғалар савдосидан тушган маблағлар давлат бюджетига келиб тушади. 
 

Кун янгиликлари
Ўзбекистонда иш ҳақлари ўз вақтида берилишини назорат қилиш чоралари кўрилади
14:12 / 26.02.2017 48231 Ўзбекистон
Дайжест: Президентга муовин рафиқа, ИШИДдан озод бўлган ерлар, энг кучли армия ва шов-шувли суиқасд тафсилоти
09:53 / 26.02.2017 34607 Жаҳон
Қирғизистон собиқ президенти мухолифат етакчисининг қўлга олинишини қувғин деб атади
11:07 787 Жаҳон
Билиб қўйган яхши: икки пластик идиш ёрдамида яроқсиз сувни фильтрлаш усули
11:05 1533 Lifestyle
Саппорода VIII қишки Осиё ўйинлари якунланди, Миша Ге олтинчи ўринни эгаллади
11:02 346 Спорт
Тақдимот якунида сюрприз: «Ла-Ла Лэнд» бир сонияга энг яхши фильм бўла олди
Рио-де-Жанейрода карнавал вақтида фожиа юз берди
10:12 2253 Жаҳон
«Энг яхши актриса» йўналишида «Оскар» эгаси — Эмма Стоун
“Жуда қувноқ 4 ҳафта”: Трамп президентлигининг илк ҳафталари ҳақида гапирди
10:08 1158 Жаҳон
Аффлек «Энг яхши актёр» йўналишида «Оскар» олди
Кўпроқ янгиликлар