Фарзанди тортиб олинган ўзбекистонлик аёл масаласи яқин кунларда ўз ечимини топиши кутилмоқда

Жамият 09 Январь 2017 6780
Фото: Sputnik

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Мамасаидовага фарзандини қайтаришда ёрдам бермоқда. Бу ҳақида дипломатик миссия хабарига таяниб, РИА "Новости" маълум қилди. 

"Консуллик бўлими бу масала билан яқиндан шуғулланиб,  Россия ҳукумати ҳамда ичик ишлар органлари билан алоқа ўрнатди. Ўйлайманки, шу кунларда бу масала ўз ечимини топади. Билишимча, консуллик ходимлари Мамасаидова билан учрашиб, унинг номига вақтинчалик ҳужжат расмийлаштиришган. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда", - деди агентлик суҳбатдоши. 

Бундан аввал Москва ИИВнинг "Кунцево" бўлими ходимлари ўзбекистонлик Нилуфар Мамасаидованинг фарзандини шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлиги сабаб тортиб олишгани ҳақида хабар берилган эди

Ўз навбатида, пойтахт ИИВ матбуот хизматида полиция ўзбекистонлик фуқаронинг 1 ёшли фарзандини тортиб олмагани айтилган. Уларнинг маълумотига кўра, қизча юқори ҳарорат билан шифохонага етказилган. 

РФ президентининг болалар ҳуқуқи бўйича ваколатчиси Анна Кузнецова Ўзбекистон фуқаросининг фарзандини қайтариш учун барча шароитларни яратиш зарурлигини таъкидлаган. Омбудсменнинг сўзларига кўра, қизча ҳозирда юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб, онасининг ҳужжатлари тайёр бўлиши билан у қизини кўриши мумкин. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафта ичида: янгиланаётган давлат ташкилотлари, қарорлар ижроси, жойлардаги муаммолар ечими
20:31 / 19.02.2017 13698 Ўзбекистон
Жалақудуқ томонларда: лойли йўллар, анқонинг уруғидек газ баллонлар ва умиди сўнмаган одамлар
20:50 / 18.02.2017 44048 Жамият
«Барселона» тарихда илк бор таркибда атиги бир испаниялик билан майдонга чиқди
10:59 73 Спорт
Трамп Швециядаги муаммолар ҳақидаги сўзларига тушунтириш берди
10:53 213 Жаҳон
Видео: Моуриньо ўз жамоасига урилган голдан ҳайратга тушди
10:42 970 Спорт
Авиация тарихини ўзгартирган 10 ҳалокат
10:29 2030 Lifestyle
Хитой қуввати 1 эксафлопс бўлган компьютерни қачон ишлаб чиқиши маълум бўлди
«Барселона» президенти Луис Энрике билан шартнома ҳақида гапирди
10:22 785 Спорт
Мўсул ғарбига ҳужумнинг биринчи кунида ИШИДнинг 79 нафар жангариси ўлдирилди
09:57 1814 Жаҳон
Хитой 2017 йилда темир йўл лойиҳаларига 116 млрд доллар сарфлайди
Кўпроқ янгиликлар