Британия Кенгашининг IELTS билан 20 йиллик мувафаққиятли фаолияти

Жамият 11 Январь 2017 2844

Британия Кенгаши 25 йилдан буён инглиз тили бўйича билим ва малакани синовчи ва олий ўқув юртларига кириш учун имкон берувчи энг машҳур имтиҳон хисобланган xалқаро IELTS имтиҳонини ўтказиб келмоқда. Ҳар йили 2.5 миллиондан ортиқ инсон IELTS топширади. IELTS натижалари ўқиш ва ишга жойлашиш, шунингдек, дунёнинг исталган ерида яшаш учун имконият яратади. Дунёнинг 140 мамлакатида бошқарув муассасалари, ўқув юртлари ва иш берувчилар орасида 9000дан ортиқ ташкилотда IELTS натижалари қабул қилинади. 

Британия Кенгаши, IDP: IELTS Australia ва Cambridge English Language Assessment IELTS имтиҳонини ўтказиш хуқуқига эга бўлган ташкилотлар ҳисобланади. Британия Кенгаши юқорида кўрсатилган ташкилотлар билан фаол ҳамкорликда ишлаб келади.

Қуйида миллионлаб одамларнинг Британия Кенгашида IELTS имтиҳонини топширишларининг бир нечта сабаблари келтирилган: 

• Ўқув материаллари: китоблар ва видеолардан тортиб онлайн ўқув курсларига қадар, IELTS имтиҳонига тайёрланиш учун энг самарали ва сифатли материалларга эга бўласиз. 
• Бепул ресурслар: Road to IELTS - Британия Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган имтиҳонга тайёрловчи машҳур онлайн курс. IELTS имтиҳонини топшириш учун рўйxатдан ўтгач, сиз бу ўқув курсидан 30 соат бепул фойдаланиш имкониятига эга бўласиз. 
• Имтиҳон учун қулай жой ва вақт: имтиҳон 100та мамлакатнинг 500 дан ортиқ имтиҳон марказида ўтказилади. Бу имтиҳон қачон ва қаерда топширишни танлаш имконияти мавжудлигини билдиради. 
• Рўйxатдан ўтишнинг осон кетма-кетлиги: IELTS имтиҳонига онлайн тарзда рўйxатдан ўтиш ва маҳаллий валютада тўловни амалга ошириш имкониятидан фойдаланиш мумкин.
• Тезкор натижалар: имтиҳон топширилган санадан 13 кун ўтиб натижалардан онлайн тарзда xабардор бўлиш имконига эгасиз. 

Британия Кенгаши Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаганидан буён 20 йил давомида барча xоҳловчилар учун муваффақиятли равишда имтиҳон ўтказиб келмоқда. Шу имтиҳон шарофати билан кўпгина ёшлар Тошкент ва чет элнинг нуфузли xалқаро олий ўқув юртларига кириш, эътиборга сазовор xалқаро ташкилотларга ишга жойлашиш имконига эга бўлдилар. Бу ҳақида «АТ буйича менежер, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатxонаси консултанти Шаҳноза Зафарий қуйидагича фикр билдиради:  “IELTS – мен фаолият олиб борган ҳар қандай ишим учун йўлланма сифатида ёрдам беради. Мен 8.5 балл натижага эга бўлганим ишга жойлашиш пайтимдаги суҳбат жараёнида ўзимнинг фойдамга катта роль ўйнади. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, бундай натижалар орқали инсоннинг ўз-ўзига берадиган баҳоси ошади. Шу билан бир қаторда, имтиҳонга тайёрланиш жараёнида инглиз тили бўйича билимингиз етарлича ривожланади”. 

IELTS топширувчи номзодлар сони ҳар йили, ҳанузгача ошиб бормоқда. Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатxонаси доимо xалқаро стандартлар асосида xизмат кўрсатади. Шунингдек, ҳар йили мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича номзодлар орасида онлайн савол-жавоб ўтказиб, шу орқали Британия Кенгаши мижозларга кўрсатиладиган хизматни янада такомиллаштиради. «Оғзаки ва электрон ҳолатдаги, шунингдек, ижтимоий тармоқда юзлаб сўровлар қабул қилиб, қисқа муддатда мижозларга у ёки бу масалани ҳал этишда ёрдам бериб, рўйxатдан ўтиш ва тўловни амалга ошириш жараёнини тушунтириб берамиз. Мисол учун, талаб ва номзодлар сони жуда ҳам кўплиги туфайли, бир йил ичида ўтказиладиган IELTS сессиялари кўпайтирилди. Имтиҳон сессиялари нафақат пойтаxтда, балки мамлакатимиз вилоятларида ҳам бўлиб ўтади. Жараённи тезлаштириш ва мижозлар билан ишни оптималлаштириш учун, Британия Кенгаши Имтиҳонлар бўлимида иш ўрнини кўпайтирди. Ва биз мижозларга пешвоз чиқиб, уларга имтиҳонни муваффақиятли топширишлари ва йўлларини осонлаштиришга ёрдам беришни давом эттирамиз. Бизга нисбатан ишончлари, уларга мижозларга xизмат кўрсатишни яxшилаш бўйича мурожаатларимизга берган жавоблари учун ўз мижозларимиздан миннатдормиз» - дейди Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Марк Кросси.

Шу билан биргаликда, Британия Кенгашининг 20 йиллиги муносабати билан Британия Кенгаши имтиҳон топширувчилар учун IELTS тестини бепул топшириш имкониятини берувчи танлов эълон қилади. Танлов 3 ой мобайнида ўтказилади. Ҳар ой танловда икки нафар ғолиб аниқланиб, жами 6 номзод бепул имтиҳон ўрнига эга бўлади. Тафсилот ва янгиликларни ушбу манзил орқали билиб олиш мумкин.

Кун янгиликлари
Дайжест: Марказий Осиёдаги энг кучли армия, Америкача дўстлик, “Толибон”нинг баҳорги ҳужумлари ва бошқа муҳим хабарлар
21:49 / 28.04.2017 8054 Жаҳон
Pinngle хориждан Ўзбекистондаги барча телефон рақамларига бепул қўнғироқ қилиш имкониятини тақдим этади
14:28 / 28.04.2017 13372 Технология
Адоғи йўқ саволлар ёхуд адолатсизликка учраган фермер
10:28 / 28.04.2017 17187 Жамият
Аргентинанинг "Tronador" ракетаси ҳавога кўтарилиши билан фалокатга учради (видео)
13:23 1315 Жаҳон
Мьянмада ичида 40 нафар йўловчи бўлган автобус дарага қулади
13:20 430 Жаҳон
Сеул: КХДР ракета синови БМТнинг бир неча резолюцияларини бузади
13:16 677 Жаҳон
ОАВ: Туркия ҳукумати «Википедия»га киришни чеклаб қўйди
12:55 902 Жаҳон
Россия ҲҲМ тизимлари КХДР ракета синовидан сўнг шай ҳолатга келтирилди
12:50 4364 Жаҳон
Германия: Европа иттифоқи Brexit’дан сўнг Британияни «бепул боқмайди»
12:44 1416 Жаҳон
Видео: Маскдан юқори тезликда ҳаракатланиш учун ер ости туннеллар тизими
Кўпроқ янгиликлар