Россиянинг Екатеринбург шаҳри тергов идоралари мультфильм кўриб ўтирган боланинг ўзини осиб қўйиши билан боғлиқ ҳолат бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Свердлов вилояти бўйича раҳбари катта ёрдамчиси Александр Шульга РИА Новостига маълум қилган. 

"Тергов қўмитаси фожиага оид ҳолатларни ўрганмоқда. Бир неча тахминлар бор. Бахтсиз ҳодиса шулардан бири", — деган агентлик суҳбатдоши. 

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса 12 январь куни, оила аъзоларининг барчаси уйда бўлган вақтда юз беран. 

Аввалроқ, ОАВ хабар қилганидек, 9 ёшли бола мультфильм томоша қилиб ўтирган. Бирмунча вақтдан сўнг, унинг отаси хонага кирганда болани осилган ҳолда топган. Тез ёрдамни чақиришган бўлса-да, боланинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.