«Ливерпуль» клуби яримҳимоячиси Адам Лаллана Англия терма жамоасининг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.

FA сайти хабарига кўра, Лаллана сўровномада 39 фоиз овоз тўплади ва «Лестер Сити» ҳужумчиси Жейми Варди (12 фоиз) ҳамда «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Уэйн Рунини (8 фоиз) ортда қолдирди.

Англия ёшлар терма жамоасидаги энг яхши футболчи учун соврин эса «Саутҳемптон» футболчиси Нейтан Редмондга насиб қилди.