Ўтган ҳафта мобайнида дунёнинг барча бурчакларида ўзига хос турли воқеалар бўлиб ўтди. Уларнинг барчаси қизиқарли ва диққатга сазовордир. Аммо ана шу воқеалар суратлар орқали қабул қилинса, у янада жонланади, янада бойийди.

 

Американинг қатор компаниялари, жумладан, технология секторида фаолият юритувчи йирик компаниялар ҳам Трампнинг иммиграция фармонини асабий ҳолатда кутиб олишди. Шу сабаб юқори технология соҳасидаги компанияларнинг эгалари: Илон Маск, Тим Кук ва Марк Цукерберглар бу борада ўз эътирозларини билдиришди.

 

Трамп томонидан олиб борилаётган сиёсати IT дунёси учун ўз оқибатини узоқ куттирмади. Uber раҳбари Трэвис Каланик АҚШ президенти қошидаги стратегия ва сиёсат кенгашидан чиқди. Uber Трампни қўллаб-қувватлашда ва Нью-Йоркдаги аэропортда таксичиларнинг намойишини тарқатиб юборишда айбланди. Натижада компания 200 000 мижозини йўқотди. 

 

Шу ҳафтада Bloomberg томонидан ўтказилган сўровда қатнашчиларнинг 41 фоизи агар АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатса, рублнинг қадри 1−5 фоизга мустаҳкамланади, деган фикрга келди. Консенсус прогнозларига кўра, рус валютасининг курси 5−10 фоизга ошади. Бундан аввалроқ 2017 йил бошида Россия рублининг долларга нисбатан 20 фоизга мустаҳкамланиши техник тузатиш ҳисобланиши, бундай ҳолат 2014-15 йилларда миллий валюта қадрсизланганидан сўнг ҳам кузатилгани айтилганди

 

Apple 2017 молиявий йил биринчи чорагининг молиявий кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди. Корпорация томонидан чоп этилган ҳисоботга кўра,  чорак даромади 78,4 миллиард долларни ташкил қилган. Бу эса 2016 йилнинг худди шу давридагидан 3,3 баробар кўпдир. "Олма" ишлаб чиқарувчиси iPhone сотувлари ўсишини қайд этди. Шундай қилиб, компания таҳлилчилар тахмин қилган 76,3 миллион дона қурилма эмас, 78,3 миллион iPhone сотишга муваффақ бўлган. Кўрсаткич бир йилда 5 фоизга ошган.

 

Трамп маъмурияти Германияни “асл қийматига эга бўлмаган” евродан ўз фойдасига фойдаланаётганида айблади. АҚШ президенти томонидан савдо масалалари бўйича кенгашни бошқарувчи этиб тайинланган Питер Наварро Financial Times нашрига евро “яширин немис маркаси” эканини айтиб, унинг паст қиймати Германияга АҚШ ва ЕИ бўйича шерикларига нисбатан яхшироқ позицияни тақдим этишини маълум қилган.Ўз навбатида, Германия канцлери Ангела Меркель ушбу айбловларга жавоб қайтарди.

 

АҚШ Федерал захира тизими (марказий банки)нинг очиқ бозорлар қўмитаси 2017 йилдаги биринчи мажлиси якунига кўра, асосий фоиз ставкасини йиллик 0,5-0,75 фоиз даражасида сақлаб қолди. Бу таҳлилчилар ва экспертларнинг тахминига мос келган.

 

Facebook тармоғининг 2016 йил сўнгги чорагидаги даромади 8,81 млрд долларни ташкил этган, бу 2015 йилнинг айни чораги билан таққослаганда 51 фоизга кўп демакдир. Бунда компания соф фойдаси 3,57 млрд долларни ташкил этган, бу эса 2015 йил сўнгги чораги кўрсаткичидан 128 фоизга кўп эканини билдиради. 2016 йил якунлари бўйича, компания жами даромади 27,64 млрд доллардан иборат бўлган, шундан 10,22 млрд доллари соф фойда экани таъкидланган. Шундай қилиб,  Facebook компаниясининг бу кўрсаткичи 2015 йилга қараганда 177 фоизга ўсган.

 

Amazon сармоядорларни жуда ҳайрон қолдирди. Электрон тижорат билан шуғулланувчи компания ўз даромадини 35,7 фоизга ошириб, 43,7 млрд долларга етказди. Аммо компания акциялари савдолар ёпилиши билан 4 фоизга тушиб кетди.

 

Ўтган дам олиш кунларида SpaceX Hyperloop танлови бўлиб ўтди. Унда келажак транспорти қиёфасини ўзида акс эттирган тадқиқот ва лойиҳалар тақдим этилди.

 

Селфи тушишни ёқтирувчилар учун ажойиб ихтиро кашф қилинди. У ёрдамида тасвирда қўл ҳам, селфи таёқчаси ҳам тушмайди. Бу Airselfie деб ном олган махсус дрон бўлиб, телефонлар учун мўлжалланган қопламаларга ўрнатилади. У селфини тўғридан тўғри ҳаводан туриб амалга оширади.

 

Эван Шпигелнинг ҳаёти омадли кечди. Унинг Snap Inc. компанияси биржага чиқишга тайёргарлик кўрмоқда ва ҳозирги пайтда бу 2017 йилнинг энг кутилаётган IPO'ларидан бири - компания 20 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бутун дунё ўсмирлари Snapchat иловасини яхши кўришади, яқиндагина чиқарилган Spectacles кўзойнаклари эса энг кутилган гаджетлардан биридир. Ёш миллиардернинг ҳаёт йўлига назар

 

Бундан ташқари, дунёнинг яна бир миллиардерларидан бири Уоррен Баффетнинг ҳам ҳаёти ўзига хос хусусиятларга эга. Уоррен Баффеттнинг давлати 70 миллиард доллардан ортиққа баҳоланади ва дунёнинг энг бадавлат кишилари рўйхатида қадрдон дўсти Билл Гейтсдан кейин иккинчи ўринда қайд этилади. Унинг ҳаётига доир 24 факт.

 

"Ақл бовар қилмас 21 йил ортда қолди. Бугун мен футболчилик фаолиятимни якунлаш учун қулай фурсат келганини ҳис қилдим. Фаолиятимни Англия ёки хорижда давом эттириш йўлида қатор илиқ таклифлар олдим. Бироқ ўйлашимча, 38 ёш - янги ҳаётга кириб келиш учун яхши лаҳза”. Бу сўзлар Англия миллий терма жамоаси, «Челси» ва «Манчестер Сити» клублари собиқ футболчиси Фрэнк Лэмпардга тегишли. У бутун дунёга футбол билан хайрлашганини маълум қилди.

 

Лос-Анжелесда АҚШ продюсерлар гильдиясининг актёрлик маҳорати учун таъсис этган SAG Awards мукофотлари эгаларига топширилди. Бош мукофот учун «Денгиз бўйидаги Манчестер», «Ой шуъласи», «Шер», «Яширин шакллар», «Ташриф», «Дэдпул», «Тўсиқлар», «Виждон амрига кўра», «Ла-Ла Ленд»  ва «Исталган йўл билан» фильмлари даъвогарлик қилди.

 

National Geographic нашри 6-14 ёшли болаларнинг халқаро фотосуратлар танлови ғолибларини эълон қилди. Энг қизиғи, булар ҳаваскорлар томонидан олинган суратларга сира ҳам ўхшамайди – болалар томонидан тасвирга туширилган кадрлар ҳақиқатан ҳам жуда катта истеъдоддан дарак беради ва уларда дунёга ўз мустақил қарашлари борлигини кўрсатади.

 

NASA Сатурн сайёраси ҳалқалари тасвирланган жуда ҳам тиниқ фотосуратларни тақдим этди. Улар рекорд масофа – 56 минг километр узоқликдан олинган. «Кассини» ўз миссияси давомида аввал ҳам бу объектларни кузатганди, бироқ бир пикселга 550 метр кенгликка эга суратлар «майда» деталларни ҳам кўриш имконини берди. NASA реактив ҳаракат лабораториясининг маълум қилишича, фотосуратлар олимларга илк бор Сатурн йўлдошлари тортишиш кучига таъсир кўрсатувчи ҳалқаларнинг «тозаланган» қисмлари - «похолпоя» ва «пропеллерларни» ўрганиш имконини беради.