Хитойнинг Шэнчжоу қишлоғида яшовчи бир оила аъзолари умумий фотосуратга тушишга қарор қилишди. Улар Хитой тақвими бўйича Янги йил байрамини нишонлашгандан сўнг расмга тушганлар. Кадрларда Рен оиласининг 500 нафарга яқин аъзолари тасвирланган.

Фотосуратчининг сўзларига кўра, у барча қариндош-уруғларни битта кадрга сиғдириш учун 30 дақиқа вақт сарфлади. Кадрлар «Жэньминь жибао» нашрининг Фейсбукдаги саҳифасида тақдим этилган.