Шимолий Корея ҳукумати баллистик ракета синови муваффақиятли ўтганини маълум қилди, деб хабар бермоқда "Рёнхап" ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин "ер-ер" туридаги ўрта масофаларга мўлжалланган Pukguksong-2 ракетасининг синовида шахсан ўзи иштирок этган.

Аввалроқ Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учиргани маълум қилинганди.