Месси «Барселона»нинг трансфер ишларига аралашишда давом этмоқда

Спорт 01 Март 2017 9132

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клуб жамоага мавсум бошида олиб келинган Пако Алькасер сотиб юборилишини кутмоқда. Бу ҳақда Don Balon хабар тарқатди.

Испаниялик ёш футболчи 2016 йилнинг ёзида тахминан 30 млн. евро эвазига Каталонияга олиб келинганди. «Барса» мураббийлар штабининг фикрича, у Луис Суаресга рақобатчи бўлиши керак эди, бироқ 23 ёшли футболчи кутилган ўйинни намойиш эта олмади. Испания чемпионатининг жорий мавсумида футболчи 11 учрашувда 1та гол кирита олди холос.

«Барселона» янги ҳужумчи олиш бўйича Мессининг истакларини эшитишга тайёрлигини билдирган ва жамоа савиясига мос бўлган бошқа футболчини жамоага олиб келишни мўлжаллаб турибди. Шунингдек, Месси ҳозирда «Валенсия»да ижара асосида тўп сураётган Мунир Эл-Ҳаддодийни жамоага қайтарилишини истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Месси «Барселона» Жереми Матьё, Лука Динь ва Андре Гомешни кўришни истамаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кўпроқ янгиликлар