«Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи келгусида «Барселона» сафига ўтиши мумкинлигини истисно этмади.

«Каталон тилини ўрганиш? Ким билади, балки ўрганарман?», - дея футболчининг сўзларини келтиради Mediaset Premium.

Бундан аввалги хабарларда Бонуччи инглиз тилини ўрганаётганига қарамасдан, туринликлар сафини тарк этмаслигини айтган эди. Италия гранди билан 2021 йилгача шартнома имзолаган футболчи яқинда бош мураббий Массимилиано Аллегри билан жанжаллашиб қолган эди.

Унга Англиянинг «Манчестер Сити» жамоасидан ҳам жиддий қизиқиш мавжуд.