ОАВ: Ким Чен Намнинг ўғли видеомурожаат билан чиқди

Жаҳон 08 Март 2017 12845

Жанубий Кореянинг Жанубга қочиб кетган шимолий кореялик фуқароларга ёрдам тақдим этувчи ташкилоти сайтида ўзини Ким Чен Намнинг ўғли дея атаган ёш йигит видеоси жойланди. У отасини ўлдиришганини маълум қилган, деб хабар берди NHK телекомпанияси.

"Чхоллим фуқаролик мудофааси" ташкилоти ўз сайтида унга Ким Чен Намнинг оиласи бошпана тақдим этиш ҳақидаги илтимос билан мурожаат қилганини хабар қилди. КХДР етакчиси ўгай акасининг рафиқаси, ўғли ва қизининг айнан қаерда эканига ойдинлик киритилмаган. Фақат шуниси маълумки, ёрдам Нидерландия, АҚШ, Хитой ва номи ошкор этилмаган яна бир давлат томонидан тақдим этилди.

"Менинг исмим Ким Хан Соль, мен Шимолий Кореяданман. Мен Кимлар оиласи аъзосиман. Отам бир неча кун аввал ўлдирилди. Ҳозирда мен онам ҳамда синглим билан биргаман. Вазият яхшиланишига умид қилмоқдаман", - дейди ёш йигит 40 сониялик видеомурожаатда.

Шунингдек у ўз паспортини кўрсатди, бироқ бу тасвир қора квадрат ёрдамида ёпиб қўйилган. Бундан ташқари, йигит ўз миннатдорчилигини изҳор этиш мақсадида исмлар ёки ташкилот номларини айтаётган пайтда ҳам товуш ўчириб қўйилган. Мурожаат қачон ва қаерда қилингани номаълум.

Телекомпаниянинг хабар беришича, Жанубий Корея ҳукумати материал ҳақиқий экани ҳамда ёш йигитнинг шахсини аниқлаштирмоқда.

Агарда у ҳақиқатдан ҳам Ким Чен Намнинг ўғли бўлиб чиқса, бу видеомурожаат оила аъзолари томонидан КХДР етакчиси ўгай акасининг ўлдирилгани ҳақида расман тан олинган биринчи ҳолат бўлади.

Маълумот учун, 13 февраль куни Куала-Лумпур аэропортида икки аёлнинг ҳужумидан сўнг эркак ҳаётдан кўз юмди. Малайзия ҳукумати ҳалок бўлган шахс КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг акаси Ким Чен Нам эканини тасдиқлади. Ким Чен Намнинг юзидан экспертлар VX асаб-фалажловчи заҳарли модда изларини топишди.

Кун янгиликлари
Parus — кўнгилочар мажмуасида болалар аттракционларига 20 фоизлик бонуслар берилмоқда
11:48 3023 Жамият
Пластик карточкадан нақд пул ечиш...ҳамон муаммо
17:21 / 25.04.2017 47863 Жамият
Қониқарсиз газ таъминоти: муаммонинг илдизи ва аҳолининг миллионлаб қарзлари
16:19 / 25.04.2017 39239 Ўзбекистон
Видео: Пенсионер ёш талончиларнинг адабини бериб қўйди
18:36 280 Жамият
Эндиликда мактаб синфларида ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги керак
18:20 673 Жамият
Дунёдаги энг чиройли манзарага энг аэропортлар аниқланди
18:16 1272 Lifestyle
“Қорилар мусобақаси” кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди
18:06 3935 Жамият
Сайёр қабул: Бектемир тумани аҳолисининг мурожаатлари асосли эканлиги айтилди
18:04 488 Жамият
Саркози Франция президенти сайловлари иккинчи турида кимга овоз беришини айтди
17:38 1172 Жаҳон
Антарктидадаги Қонли шаршара сири маълум бўлди
17:12 10805 Жамият
Кўпроқ янгиликлар