Мейвезер Макгрегорга қарши жанг учун боксга қайтди

Спорт 12 Март 2017 14726

Фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилган америкалик боксчи Флойд Мейвезер ирландиялик UFC вакили Конор Макгрегор билан жанг учун боксга қайтгани ҳақида эълон қилди. 

"Мен боксга фақатгина июнда Конор билан жанг ўтказиш учун қайтаман. Бу сафар мен фаворит бўламан. Аммо мен бошқа пуллар, UFC ва бошқа мавзуларда баҳоналар эшитишни хоҳламайман. Агарда у ушбу жангни хоҳлаётган бўлса, унда жанг учун шартномага имзо чексин", – дея бокчи сўзларига иқтибос келтирган FightHype.

Маълумот учун, Мейвезер ўзининг сўнгги жангини 2015 йилнинг сентябрида, ҳамюртига қарши ўтказган ва ғалаба қозонган. Ирландиялик спортчи эса сўнгги жангини 2016 йилнинг ноябрида америкалик Эдди Альваресга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди

Кўпроқ янгиликлар