Мингтепа очиқ осмон остидаги яна бир тарихий музейга айланиши мумкин

Ўзбекистон 13 Март 2017 7218

Туризм  ҳар бир  мамлакатни халқаро ҳамжамиятга мунтазам таништириб боришнинг энг мақбул йўли ҳисобланади. Бугун Ўзбекистоннинг дунё сайёҳлари келиб ҳайрат ичра томоша қилаётган, ўрганаётган, қойил қолаётган ўз тарихи, маданияти, юксак ҳунармандчилик намуналари акс этган қадим ва ноёб обидалари жуда кўп. Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз... булар халқимизнинг чинакам бойлиги, ғурури, фахри бўлиб қолган масканлар. 

Аслида  юртимиздаги бошқа шаҳарлар, қишлоқларда  ҳам меҳнаткаш, қобилиятли ва ноёб ҳунарлар соҳиби бўлган халқимиз яшаган. Археолог олимларимизнинг тинимсиз изланишлари натижасида яратилаётган янги кашфиётлар бунинг исботи Ўзбекистон – Хитой қўшма археологик комплекс экспедицияси томонидан Марҳамат туманининг Мингтепасида археологик изланишлар олиб борилмоқда.   

Қўшма археологик экспедиция раҳбари, тарих фанлари доктори Боқижон Матбобоев билан қилган суҳбатимиз шу ҳақда бўлди:     

-Суҳбатимизни ўзбек археологларининг нега айнан хитойлик  ҳамкасблар билан ҳамкорлик қилаётганидан  бошласак 

- Мамлакатлараро “Буюк ипак йўли” муносабатларида  Ўзбек - Ҳитой алоқалари азалдан яхши бўлган. Маданиятимиз, ҳунармандчилигимизнинг бир–бирига уйғунлиги шундан. Қолаверса бундан  тўрт йил аввал Хитой Республикасининг Сиан шаҳри университетида қадимда Фарғона водийси теварагидаги  70дан зиёд шаҳарларнинг бири бўлган Мингтепа ҳақида  маъруза қилган эдим. Ҳамкасбларнинг қизиқишлари айнан шу маърузадан кейин янада ортиб, ҳамкорлик қилиш истагини билдирдилар. Мингтепанинг тўрт нуқтасида археологик қазишма ишлари олиб борилди. Қазишмалар туфайли топилган осори атиқалар – қурилиш қолдиқлари, сопол идишлар, ҳайвон суяклари ва тошдан ясалган ёрғучоқлар, палахмонлар  Мингтепанинг ҳақиқтан ҳам катта, ривожланган шаҳар бўлганини тасдиқлади. Муҳими шаҳарнинг ўз мудофаа девори топилма бўлди. Топилган қурилиш қолдиқлари уч босқичга тааллуқли экани аниқланди. Биринчи босқич милоддан аввалги  3- 2 асрларга тегишли бўлиб мудофаа деворининг фақат  пахсадан тикланган қисми фаолият кўрсатган. 2-3 босқичларда кузатув минораси қурилган. 

Топилмаларимиз шу қадар ноёб  бўлдики, Мингтепада очиқ осмон остидаги тарихий музейни ташкил қилиш мумкин деб билдик. Чунки ҳар бир тепаликда халқимизнинг шаҳарсозлик соҳасидаги билимдонлиги, ёғоч ва тош ўймакорлиги соҳаларида ҳам ўзига хослиги, нодир ва ноёб ер тупроғига эгалиги  аён бўлди.

-  Агар очиқ осмон остидаги музей яратилса, Мингтепа ҳам Хива сингари зиёратгоҳга айланиши мумкин экан-да.

– Албатта. Хитойлик ҳамкорларимизнинг фаолиятидан ҳабардор бўлган икки гуруҳ хитойлик саёҳат ишқибозлари аллақачон келиб, томоша қилиб кетдилар. Агар ниятларимиз тўлиқ амалга ошса, Андижоннинг Мингтепаси жуда кўп сайёҳ гуруҳларни ҳайратга солиши шубҳасиз.

-  2500 ёшли Андижонда сайёҳлар кўргудек масканлар, тарихий осори атиқалар етарли бўладими?

- Андижоннинг кўрса кўргудай, ўрганса ўргангудай жиҳатлари кўп. Шаҳарнинг тарихий маркази Жоме майдони, Арк Ичи тарихий обидасининг ўзигина қанчалаб сайёҳлар, илм иштиёқмандлари учун мавзу бўла олади. Айнан шу жойлар Шаҳристон деб аталган. Бу жойлардан топилган 6 – 4 асрларга тааллуқли сопол идишлар, қурилиш ашёлари, айниқса суяк ва тошдан ясалган буюмлар жуда ноёб. Бундай маданий топилмалар водийдаги бошқа шаҳарлардан ҳали топилмаган. Мингтепа ҳам насиб бўлса чинакам зиёратгохга айланади. Бу ердан топилган сопол, тош ва суяк топилмалари унинг милоддан аввалги 3, милодий 5-асрлар билан саналанди. Очиқ осмон остидаги музей ташкил қилиниши ҳам айни муддао. Хуллас, қадим  шаҳарсозликда Андижоннинг ўз ўрни, ўз мавқеи бўлган. 

- Демак халқаро туризм Андижонда янада   ривожланиши табиий, шундайми?

- Албатта. Биласизми, сайёҳлар фақат томоша ишқибозлари бўлмайди. Кимдир элимизнинг тарихи билан, кимдир маданияти, санъати билан қизиқса, яна қай бир сайёҳ урф-одатларимиз, миллий кийимларимизни  ҳайратланиб ўргангиси келади. Ҳатто миллий таомларимизга ҳавасманд сайёҳлар ҳам кўп бўлади. Бу - Ўзбекистоннинг андижонлик халқи маҳорати дея ён дафтарига қайд этиб кетадиганлар бўлади ҳали. Мустақиллик берган улуғворликлар илм-фандаги янгиликлар билан уйғунлашиб тараққиётни  юзага келтиради. Дунё ҳамжамияти халқимизни, мамлакатимизни янада яхшироқ танийди, унинг куч-қудратига, салоҳиятига тан беради, ҳавас ҳам қилади.

Элмурод Эрматов суҳбатлашди

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар