2017 йил 18 мартда Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Uzbek Tigers жамоаси The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Сериясининг VII фасл тўртинчи босқичида Хитойнинг China Dragons жамоасига қарши ўтказиши ҳақида аввал хабар берилган эди. 

Терма жамоа мураббийлари ушбу баҳсга 2-турни февраль ойида Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоасига қарши баҳсларда 1:4 ҳисобида ютқазган таркибни қўйишга қарор қилди. Демак, рингга кўтарилувчи боксчилар рўйхати:

52 кг: Аброржон Қодиров           vs               Chang Yong
60 кг: Муроджон Аҳмадалиев    vs               Wang Sen
69 кг: Шаҳрам Ғиёсов                vs               Liu Wei
81 кг: Бектемир Мелиқўзиев      vs               Huang Jiabin 
+91кг: Баҳодир Жалолов           vs               Mu Haipeng

WSB доирасида Uzbek Tigers аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган эди. Сўнгра, февраль ойида Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имконият бой берилди. Тошкентда бўлиб ўтган 3-турда Uzbek Tigers Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасини 5:0 ҳисобида таслим этди.

18 март куни гуруҳдаги иккинчи жуфтлик – Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси ва Россиянинг Patriot Boxing Team жамоаси вакиллари ҳам ўзаро куч синашади. 

Бокс жангларини Жанубий Корея, Туркия, Буюк Британия ва Шри-ланкалик ҳакамлар бошқаришади. 

The World Series Boxing (WSB) Бутунжаҳон Бокс Серияси чемпионатининг VII фасл учинчи босқич таркибида Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилувчи боксчилар BUKA Boxing Sportswear томонидан тақдим этилган кийимда рингга чиқадилар.

Бокс кечаси 18 март 19:00да “Спорт” ва UzHD телеканаллари орқали жонли эфирга узатилади.