2017 йилда авиапарвоз учун энг арзон кун 6 июнь бўлади. Бу ҳақда CheapAir.com сайти тадқиқотида айтилади. 

Сервис бош директори Жефф Клининг сўзларига кўра, июнь боши бутун ёз мавсумидаги парвозларнинг энг арзон вақтига айланади.

Чипталар якшанба, 9 июль куни сафарга чиқилса, энг қиммат нархга сотиб олинади. Шу билан бирга, агарда июлда самолётга ўтириш албатта талаб этилса, бу ҳолатда 3,4 ёки 5 июль саналаридан бирини танлаш керак – бу кунларда парвозлар анча арзонроққа тушади. Августдаги энг арзон куни 22, сентябрда эса ўн иккинчи бўлади.

CheapAir.com’да таъкидланишича, кузги мавсумнинг биринчи ойидаёқ авиапарвозлар ўртача қиймати етти фоизга тушади.

Тадқиқотга кўра, сафарлар учун энг қиммат ой – декабрь. Май ва ноябрда эса парвозга чиқиш арзонроққа тушади.

Хабарларга кўра, Европа ҳамда Осиёга бўлган авиарейсларга чипталарни самолётга чиқишдан беш-етти ой аввал харид қилиш анча фойдали. Бунда парвоз нархи унинг асл қийматидан 76 фоизга арзонроқ бўлади.