Hyperloop One раҳбари Шервин Пишевар журналистларга компаниянинг яқин йиллардаги режаларини таништириб ўтди. Жумладан, у 2020 йилга келиб, компания юк ташишларни амалга ошириши, кейинроқ эса йўловчиларни ташишини айтиб ўтди.  

Пишеварнинг қайд этишича, жорий йилда компания муҳандислари янги транспорт тизимини синовдан ўтказишни режалаштирмоқда. Унинг сўзларига кўра, Hyperloop One филиаллари очилганида муаммо туғилмайди. Компания дунё бўйлаб кўплаб мамлакатлар ҳукумати билан шартномалар имзолади. Дастлабки савдо тугунларидан бири Дубайда қурилади.  

Hyperloop One капсуласида саёҳат қилиш йўловчи учун одатий тезюрар поездга нисбатан анча арзонга тушади. Шунингдек, у вақтни ҳам яхшигина тежайди. 

Пишевар таъкидлашича, экологик тозалик — Hyperloop'нинг яна бир хусусиятидир. У келгусида бу каби транспорт воситаси денгиздаги юк ташувчилар ўрнини босиши ва юкларни тезроқ ҳамда арзонроқ етказишда яқиндан ёрдам беришига ишонмоқда. Шу билан бирга Hyperloop океан ифлосланишини олдини олади. 

Hyperloop транспорт тизими улкан қувур бўлиб, унинг ичидаги вакумда юқори тезликда ҳаракатланувчи  юк ташиш ва йўловчи капсулалари жойлашади.