Volkswagen АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигининг 2015 йилдаги дизелли автомобиллар моделларини, чиқариб ташланиш даражаси бўйича дастурий таъминот янгиланганидан сўнг, сотишга рухсатини олди. Бу ҳақда VW Group of America матбуот котиби Жаннин Жиниван маълум қилди.
 
EPA нафақат ДТ ўзгаришини талаб қилди, балки двигателга ҳам ўз эътирозини билдирди – компания вакили сўзларига кўра, бунга талаб этилаётган компонентлар кейинги йил бошидагина келиши керак. Бироқ, дилерларга кутиш керак бўлмайди: Жиниван сўзларига қараганда, компания тегишли дастурни ишлаб чиқмоқда.

Рухсат 2015 йилги автомобиль моделларининг 67 мингтасини қамраб олади, улардан 12 таси дилерлардадир.

Volkswagen’дан хабар беришларича, дизелли автомобилларнинг янги моделлари америкалик харидорларга таклиф этилмайди. Компания электрокарлар бозорида кучли позицияни эгаллаш ҳаракатида, шунинг дизелли автомобилларни етказиб бериш қисқаради.

Volkswagen экологик тестлардан ўтишда фирибгарлик схемаларидан фойдалангани ҳақидаги маълумотлар 2015 йилнинг кузида пайдо бўлганди.

«Дизель можароси» бутун дунё бўйлаб 11 млн. автомобилни ўз домига тортди. Компанияда эса раҳбариятнинг деярли барча аъзоси ишдан кетди.