"Формула-1" Хитой гран-приси: "Феррари" vs "Мерседес"

Спорт 07 Апрель 2017 2185

"Формула-1"нинг Хитой гран-приси пайшанба куни Шанхайда бошланади. "Феррари" жамоаси Мельбурндаги муваффақиятдан сўнг ғалабали серияни давом эттириш ва мавсум фаворити "Мерседес" билан кураш олиб боришга умид қилмоқда.

Хитой гран-приси Шанхайдаги автодромда 7-9 апрель кунлари бўлиб ўтади. Биринчи босқичдан сўнг умумий жадвалда "Феррари" пойгачиси Себастьян Феттель (25 очко) етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринда "Мерседес" вакили Льюис Ҳэмилтон бўлса, учинчи поғонада унинг жамоадоши Вальттери Боттас (15) бормоқда.

"Феррари" VS "Мерседес"

"Феррари" чемпионатнинг биринчи босқичидаёқ мавсумолди тестлар натижалари ва мутахассислар башорат асоссиз бўлмаганини кўрсатди, ҳамда бу мавсумда нафақат жаҳон чемпионлиги учун, балки конструкторлар Кубоги учун ҳам кураш олиб боришга умид қилмоқда.

Шу билан бирга, чемпионат етакчиси жуда камтарона изоҳлар берган. "Соврин учун пойга жуда узун йўлдан иборат. Айни дамда Австралиядаги муваффақиятдан кейин еттинчи осмонда сузиб юргандекмиз, гўё. Менинг стартдан унчалик кўнглим тўлмади, бироқ босим ўтказишга интилдим ҳамда кураш олиб боришга тайёр эканлигимни кўрсатиб қўйдим. Бироз омад ҳам ёрдам берди", - дея айтиб ўтди Феттель.

Статистикани ёдга олган ҳолда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, айнан "Феррари" ва "Мерседес" айни дамда Хитой Гран-присидаги ғалабалар сони бўйича бир хил кўрсаткичга эга – бу жамоалар Шанхайда тўрт бора ютишган. Шанхайда тўрт марта тенгсиз бўлган Ҳэмилтонга трасса Феттелдан Мельбурндаги мағлубият учун қасос олишга яхши имконият беради.

Хитой Гран-присидаги биринчи ва иккинчи эркин амалиётлар Шанхайда жума куни бўлиб ўтади, улар Тошкент вақти билан 07:00 ва 11:00да ўтказилади. Учинчи эркин амалиёт эса 8 апрель куни ўтказилади ва Тошкент вақти билан 09:00да бўлиб ўтади, шундан сўнг саралаш баҳсларини ўтказиш режалаштирилган. Пойга эса 9 апрелга мўлжалланган ҳамда Тошкент вақти билан 11:00да бошланади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12241 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26218 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46261 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47312 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 38 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1372 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1646 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар