Формула-1 чемпионига тегишли компания суперкари 1,5 миллион долларга баҳоланди

Технология 11 Апрель 2017 2962

Формула-1’нинг икки карра чемпиони ва Американинг «Инди 500» нуфузли пойгаси ғолиби Эмерсон Фиттипальди томонидан асос солинган Fittipaldi Motors компанияси ҳар бири қиймати 1,5 миллион доллар бўлган 39та суперкарларни чиқаради. Бу ҳақда Automotive News нашри ёзмоқда.

Fittipaldi Motors суперкари жорий йилнинг март ойида Женева автосалонида илк бора намойиш этилганди. Автомобиль дизайни Pininfarina ательеси томонидан ишлаб чиқилган бўлса, муҳандислик ишлари Mercedes-Benz компаниясининг шериги саналган HWA фирмаси томонидан бажарилди.

Трекларга мўлжалланган кабронли купе 600-кучли саккиз цилиндли 4,8 литр ҳажмга эга мотор ва олти поғонали секвентал трансмиссия билан жиҳозланади. Автомобиль оғирлиги минг килограммга тенг. Динамик тафсилотлар келтирилмаган.

Автомобиль HWA’нинг Штутгартдаги корхонасида йиғилади. Ҳар бир машина турлича безатилади – ранглар қайтарилмайди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар