Трамп нима учун Ким Чен Инни мағлуб эта олмаслиги тушунтириб берилди

Жаҳон 15 Апрель 2017 45067

АҚШда ўз рақибларига, жумладан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга етарлича баҳо бера олишмаяпти. У Америка президенти Дональд Трампнинг олдида қатор устунликларга эга, деб ёзади World Policy Institute ходими Жонатан Кристол CNN учун мақоласида.

Муаллифнинг фикрича, Қўшма Штатлар кўп ҳолларда “рақибларини ақлдан озган, иррационал ва тентак” деб хато ўйлашади. Америкаликлар “исталган миллат Вашингтон улардан хоҳлаётган нарсани хурсандчилик билан қабул қилишини” кутади. Бироқ, бошқа давлат раҳбари ўзгача хатти-ҳаракатларни амалга оширса, АҚШ “ўзининг тушунмаётган нарсасини бу сиёсатчининг фикрлашидаги камчиликлар билан беркитади”, дея фикр билдирган Кристол.

Шимолий кореяликлар етакчиси тентак ҳам эмас, ақлдан ҳам озмаган, дея давом этади таҳлилчи. Ким Чен Инни қатор “даҳшатли” ҳаракатларда айблаш мумкин, бироқ улар “ҳукуматни бирлаштириш жараёнининг бир қисми” бўлиб, КХДРдаги сиёсий тизим нормаларига мос келади, дея таъкидлайди муаллиф.

Кристолнинг фикрича, Трамп эса аксинча, ҳар доим ҳам тушунарли қарорларни қабул қилмайди. “Режимни сақлаб қолиш”га бор эътиборини қаратган Ким Чен Индан фарқли равишда Трампда “тўрт ёшли боладек фикрлаш” бор. КХДР етакчиси эса Америка президентига қараганда “халқаро аренада анча зеҳни ўткир ўйинчи” бўлиб чиқиши мумкин, дея таъкидлаган Кристол.

Мақола муаллифининг фикрича, Трампнинг шахсий музокараларда Ким Чен Инни ядро қуролидан воз кечишга ишонтириши борасидаги гап-сўзлар хато бўлиб чиқиши мумкин. "Трамп Ким Чен Инни алдаб ўтишига ишониш қийин", - дея ёзади Кристол.

У минтақада вазият кескинлашган бўлса-да, Шимолий Корея муаммосини ҳал қилиш бўйича аниқ ва адекват қарор йўқ, деган фикрни илгари сурган. Ҳарбий йўл жуда катта зиён келтириши мумкин, “огоҳлантирувчи зарба” бериш имконияти эса 2006 йилнинг октябрида, Шимолий Кореяда биринчи ядро синовлари ўтказилганда қўлдан бой берилган. КХДР билан музокараларни эса "минтақани, мамлакатни, кишиларни ва муаммоларни яхши тушунадиган жуда ақлли музокарачи олиб бориши керак".

Корея ярим оролидаги вазият ҳаттоки Трампсиз ҳам анча кескин ва кутилмаган ўзгаришларга олиб келадиган ҳолатда турибди. Деярли ҳеч нарса қила олмайдиган Трамп билан эса ишлар “янада аянчли” тус олиши мумкин, дея хулоса қилган Кристол.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53747 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69324 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36487 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20997 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61409 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1047 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 688 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 502 Жамият
Кўпроқ янгиликлар