Афғонистон раҳбарияти Кобулдаги минтақавий маслаҳатлашувнинг келгуси раундига АҚШ ва ЕИ делегацияларини таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Афғонистон ТИВнинг сиёсат ва стратегик режалаштириш масалалари департаменти директори Муҳаммад Ашраф Ҳайдарийнинг сўзларига асосланиб, ТАСС агентлиги хабар берди

"Бу сафар нафақат Москва томонидан таклиф қилинганлар, балки АҚШ, Евроиттифоқ ва бошқа ҳамкор ҳамда иттифоқдошлар ҳам бўлади. Шунда олдинга ҳаракатланиш масалаларини кенг муҳокама қилиш ва митнақа ҳамда унинг ташқарисидаги барча манфаатдор томонлар қўллаб-қувватлайдиган тинч жараённинг "йўл харитаси"ни қабул қилиш мумкин бўлади", - деди у. 

Шу билан бирга Ҳайдарий толибонлар вакиллари маслаҳтлашувларга таклиф қилинмаслигини таъкидлади.