Бу Дональд Трампнинг Владимир Путин ва Ким Чен Ин билан рақс тушаётган ҳақиқий кадрлар эмас, албатта. Ишонасизми йўқми, бу аслида мусаввир Ландон Мейер яратган ниқоблардир. 

"Мен одамларни қўрқитадиган кишилар, персонажларни танлашга ҳаракат қиламан, - дейди Майер BuzzFeed News'га берган интервьюсида. - Долзарб мавзуларга қўл уришни яхши кўраман - ҳозир сиёсий муҳит жуда мураккаб, ҳамма ғазабда. Шу боис улар кўпчилик учун қизиқ бўлади, деб ўйладим". 

Майер ҳар бир ниқобни яратиш учун бир неча ҳафта, баъзан эса бир неча ой сарфлайди. "Бу ажойиб санъат асари", - дейди у.