Шу йилнинг 9 март куни соат 19:00лар атрофида Нукус шаҳри 23 кичик туман 1/38 кўп қаватли турар жойнинг 5-қаватида телевизор ускунасида қисқа туташув натижасида ёнғин содир бўлган ва ёнғин пайти юқори қаватда яшовчи фуқароларнинг уйлари тутун билан қопланган. Бу ҳақда Kruz.uz хабар бермоқда.

Натижада, шу қаватда яшайдиган 1985 йил туғилган Гўзал Султанмуратова, 1986 йил туғилган Бағила Жапанова ва унинг кизлари 2012 йилда туғилган Айдана Жапанова ҳамда 2015 йил туғилган Гулдана Жапанова, шунингдек 1960 йил туғилган Раушан Картбаевалар олов ва тутун ичида колиб кетган. Чақириқ бўйича ҚР ИИВ ЁХБ Нукус шаҳар 1-ҲЁХҚ ходимлари воқеа жойига зудлик билан етиб борди. Ходимлар тезлик билан ҳаракат қилиб, хавф остида қолган барча 5 нафар фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолди. 

Бекорга ёнғин хавфсизлиги—ҳаёт хавфсизлиги деб айтилмаган. Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва келажакда содир бўлмаслиги учун фуқароларнинг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиши асосий аҳамиятга эга масала ҳисобланади.