Алюминийнинг дунё бўйича захиралари максимал суръатлар билан камаймоқда

Иқтисодиёт 19 Апрель 2017 6514

Лондон металлар биржаси (LME) томонидан кузатиб борилувчи алюминийнинг омборлардаги захиралари бир кун ичида 1,9 фоизга, яъни 1,71 млн тоннагача камайиб кетди. Бундан биржанинг 19 апрелда чоп этган маълумотлари дарак бермоқда. Ушбу камайиш суръатлари 1995 йилдан бери, яъни 22 йил ичида энг максимал кўринишда бўлди.

Алюминий захиралари кетма-кет 35-кун қисқармоқда ва 2008 йилдан бери минимум қийматга етган. Ушбу металл захиралари Осиё давлатларида жадал камаймоқда. 

Ишлаб чиқарувчилар алюминий етказиб беришни камайтираётган бир пайтда унга талаб ошмоқда. 

18 апрелда Хитой ишлаб чиқариш қувватлари ва электр энергия истеъмолини чеклашга ҳамда экологик ҳолатнинг яхшиланишига қаратилган 2015 йилда қабул қилинган қоидалар бузилиши сабабли баъзи алюминий лойиҳаларини тўхтатишга қарор қилган. 

19 апрелда алюминий нархи 0,8 фоизга ошган ва 1 тоннаси учун 1907 долларни ташкил қилмоқда. Йил бошидан бу металл 13 фоизга қимматлашган ҳамда рангли металлар ўртасида бу борада етакчи бўлди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар