Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ўтган ҳафта содир бўлган ёнғинлар тўғрисида маълумот берди. Қайд этилишича, Қорақалпоғитон Республикаси Кегейли туманида яшовчи фуқаро С.Қобиловнинг уйидаги иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин келиб чиқиб, уйнинг 90 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган. 

Жиззах вилояти Зомин туманида яшовчи фуқаро О.Ҳасановнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 90 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро С.Шоисломовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 60 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг ўғли 1989 й.т. М.Шоисломовнинг куйган ҳолдаги жасади топилган. 

Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи фуқаро К.Назриевнинг уйида пахта ёғини доғлаш учун газ плитасига қозонда ёғни қўйиб, уни назоратсиз қолдириши натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғиндан уйнинг 50 кв. метр майдонда том қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.